Муфтий Усмонхон Алимов "Рамзан Қодиров" масжиди очилишида қатнашади

авг 22 / 2019

alt

22 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг таклифига биноан Шали шаҳрида бунёд этилган муҳташам “Рамзан Қодиров” масжидининг очилиш тадбирида иштирок этиш учун ушбу давлатга жўнаб кетди.
 
Делегация таркибига ҳукумат вакиллари, уламолар, мударрислар ва оммавий ахборот вoситaлари вакиллари киритилган, деб хабар қилади Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.
 
Шунингдек, масжиднинг очилиш маросими доирасида турли диний-маърифий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
 
Маълумот учун, мазкур масжид меъморчилик анъаналарини безавол сақлаб келаётган маҳоратли ўзбек меъморлари томонидан лойиҳалаштирилган ва Марказий Осиёга хос услубда қурилган.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 
 
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *