ОАВ: "MY5 телеканалида кўрсатилган қиз ўз жонига қасд қилди"

апр 05 / 2018

alt

1 апрель куни "Mening yurtim" (MY5) телеканали орқали Тошкент шаҳридаги хиёбонларда ўтирган севишганларнинг бир-бирининг қўлини ушлаб, қучоқлашиб, бўса олаётгани яширин камерага туширилган кўрсатув эфирга узатилганди.
 
Бир неча кундирки, ижтимоий тармоқларда ушбу лавҳа кенг муҳокама қилинмоқда. "Қалампир" нашри хабарига кўра, кўрсатувда камера объективига ножўя ҳолатда тушиб қолган қизлардан бири ўз жонига қасд қилган. У тинчлантириш учун истеъмол қилинадиган "Димедрол" дори воситасидан кўп миқдорда ичган. 

Орадан кўп ўтмай у 1-сонли шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган. Унинг айни вақтдаги аҳволи ҳозирча номаълум.

Аввалроқ, мазкур кўрсатувда инсон ҳуқуқлари топталиши билан боғлиқ ҳолатлар аниқланиб, Адлия вазирлиги томонидан  MY5 телеканали раҳбарияти огоҳлантирилган эди.

6.04.2017 ЯНГИ МАЪЛУМОТ: Хабар ўз тасдиғини топмади

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *