Наманганда 426 млн. сўмлик яроқлилик муддати ўтган дорилар аниқланди

ноя 30 / 2019

alt

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Наманган шаҳар бўлими томонидан вилоят божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Наманган шаҳар, Истиқбол МФЙ ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар қилади бош прокуратура матбуот хизмати.

Унда фуқаро Я.О. “А” исмли шахс билан олдиндан тил бириктириб, умумий қиймати 426,5 млн. сўмлик яроқлилик муддатлари ўтган “Coldrex Limon”, “Байкал М” дори воситаларини ҳамда 356 минг дона дори капсулаларига ўхшаган моддаларни қайта ўтказиш мақсадида танишини ҳовлисида сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Я.О. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *