Навбаҳорда икки қишлоқни боғловчи кўприк бузиб ташланди, болалар зовур ичидан ўтиб мактабга қатнамоқда

фев 20 / 2019

alt

Навбаҳор туманининг Ғужбоғтепа ҳамда Суғдиёна қишлоқлари ўртасидан ўтувчи кўприк ўтган ҳафта ирригация корхонаси томонидан қазиш ишлари вақтида бузиб ташланган. Бу кўприк 14 йил олдин ҳашар йўли билан қурилиб, фойдаланиб келинаётганди.
 
Халқнинг қаршилигига қарамасдан амалга оширилган мазкур иш юзасидан аҳоли туман масъулларига мурожаат қилган бўлсада, бугунгача масала ҳал этилгани йўқ, деб ёзади Навоий вилояти аҳборот-таҳлилий портали.
 
Маълум бўлишича, «Ғужбоғтепа»  маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган шу номдаги қишлоқда 82 та хонадон мавжуд. Бу ерлик ўқувчилар қўшни маҳаллалардаги 21- ҳамда 8- сонли мактабларда ўқишади. Илгари улар таълим муассасаларига кўприк орқали яқин йўлдан боришган, энди яна 2,5 километр ортиқча юришга мажбур. Баъзи ота-отаналар эса қор-ёмғирли кунларда фарзандини мактабга жўнатмаяпти. Мактабга бораётганлар эса зовур ичидан ўтиб-қайтишмоқда.
 
– Зовур 2002 йилда қазилган, – дейди ғужбоғтепалик Шамсиддин Хидаев. ­- Ўзимизга қулай бўлиши учун 2005 йилда икки қишлоқ орасида кўприк қурганмиз. Бу зовур сув йўлига ҳеч қандай халақит бермасди. Қолаверса, ҳар йили қазизиш ишларида кўприкка тегинишмасди. Буй йил негадир уни олиб тшлашди. Халқ норози. Буни туман ҳокимлигига ҳам айтганмиз. Бугунгача ҳеч қандай ўзгариш йўқ.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *