Навоий вилоят ахборот-кутубхона марказида 44 компьютер ZiyoNET интернет тармоғига уланган

фев 15 / 2016

alt

Жумладан, Абдулла Қодирий номидаги Навоий вилоят ахборот-кутубхона марказида ахборот олиш имкониятларини кенгайтириш, фойдаланувчиларга турли қулайликлар яратиш мақсадида иш жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилган. Айни пайтда 158 минг нусхадан иборат китоб ҳамда мингга яқин электрон адабиёт фондига эга марказда 44 компьютер ZiyoNET интернет тармоғига уланган.

Марказ директори Рамазон Ражабовнинг айтишича, ҳар куни 300 дан зиёд ўқувчи кутубхона хизматидан фойдаланади.

Марказ тезкор сканер қурилмаси, қирқиш ва муқовалаш ускуналари билан жиҳозланган. Бунинг самарасида нодир ва кам сонли адабиётлар электрон шаклга ўтказилган. Энг муҳими, сканердан кейинги босқичда китоб асл ҳолида муқоваланмоқда. Бу китобхонга қулайлик яратиш баробарида, асл манбадан узоқ вақт фойдаланиш имконини беради.

ЎзА
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *