Навоийда маст эркак ЙҲХБ инспекторини дўппослади

авг 19 / 2019

alt

Ҳодиса 17 август куни  соат 19:10ларда Навоий шаҳрида рўй берган, деб хабар қилади ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
 
ЙҲХБ инспектори Навоий шаҳар И.Каримов кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келган “Кобальт” русумли автомашинани пиёдага йўл бермаганлиги учун тўхтатиб, ҳайдовчидан автомашинани бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларини тақдим этишини сўраган. Аммо ҳайдовчи Ж. Сайитовда мазкур автомашинани бошқариш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатлари бўлмаган. Шу сабабли, инспектор қонуний тартибда ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириб, автомашинани жарима майдончасига олиб келган.
 
Бундан хабар топган ҳайдовчининг 44 ёшли отаси А. Ҳайитов жарима майдончасига маст ҳолатда келиб, инспектор томонидан автомашина жарима майдончасига қўйилишига фаол қаршилик кўрсатган. Сўнг уни ҳақоратлаб, унга қўл кўтарган ва тан жароҳати етказган. Натижада инспектор жиддий жароҳат олиб, РШТЁИМ Навоий филиалига олиб борилган. Ҳозирда унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *