Навоийдаги перинатал марказда ҳомиладор аёлларнинг полга ётқизилганига изоҳ берилди

мая 08 / 2019

7 май куни қатор нашрларда Навоий вилоятидаги перинатал марказда жой етишмаслиги сабабли ҳомиладор ва янги туққан аёллар ерга ётқизилаётгани ҳақида хабар берганилди.
 
Вилоят перинатал марказининг ҳомиладорлар хасталиги бўлимида бугунги кунда 40 ўрин мавжуд бўлсада, ҳомиладорликнинг асоратлари билан ҳомиладорларнинг кўплаб мурожаат қилиши натижасида 7 май ҳолатида 40 ўринли бўлимда 53 нафар ҳомиладорлар қабул қилинган бўлиб, оқибатда юқорида кўрсатилган ҳолат келиб чиққан. Ушбу ҳолат 1 соат ичида зудлик билан бартараф этилди ҳамда қўшимча ўрин жойлар яратилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га ҳолат юзасидан берган изоҳида бу ҳақда айтилади.
 
Маълум бўлишича, вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида 8 та туғрухона ва 1 та вилоят перинатал маркази мавжуд. 
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2010 йил 31 декабрдаги 378-сонли қароридаги буйруғи билан тасдиқланган «Вилоят перинатал маркази тўғрисидаги Низом»да вилоят перинатал маркази томонидан вилоятнинг туман ва шахарларидан ҳомиладорликнинг 22 ҳафтасидан 34 ҳафтасигача бўлган муддатдан олдинги туғруқлар ва ҳомиладорликнинг оғир асоратли ҳолатлари билан келган ҳомидадорларга тиббий ёрдам кўрсатиши қайд этилган.
 
Навоий вилоятида яшовчи аксарият аёллар фарзандини перинатал марказда дунёга келтиришни истагани учун марказ томонидан уларга тиббий хизмат кўрсатилиб келинмоқда. (1 йил давомида вилоят перинатал марказида 6000 дан ортиқ туғруқлар қабул қилинади.)
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *