Назарбекдаги локомотив ёнғини бўйича "Ўзбекистон темир йўллари" маълумот берди

янв 25 / 2020

alt

Қатор интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Назарбек қишлоғидаги темир йўл кесишмасида локомотивнинг машинист кабинасидагиот берди ёнғин видеоси тарқалди.  

Мазкур ҳолат бўйича “Ўзбекистон темир йўллари” қуйдагиларни маълум қилди. Бугун, 25 январ куни  тахминан соат 14:20ларда ВЛ-60 2157 электр-манёвр локомотивининг фақат иккинчи машинист кабинасида ёнғин содир бўлган. Ёнғиннинг дастлабки сабаби иситиш тизимидаги мавжуд бўлган қисқа туташувдан бўлган. Юқори кучланишли камерага ёнғин ўтмаган. Ўт ўчириш бўлинмаларининг тезкор ҳаракати билан ёнғин тез фурсатда бартараф этилган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *