Нукусда яроқлилик муддати ўтиб кетган озиқ-овқат маҳсулотларини сотаётган тадбиркорга нисбатан жазо чораси қўлланилди

дек 18 / 2015

alt

Шу боис, якка тадбиркорга нисбатан Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли бандига биноан маъмурий иш қўзғатилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида жарима қўлланилди.
Шу билан бирга, Рақобат қўмитаси томонидан “Реклама тўғрисида”ги қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги “Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори талаблари ижроси юзасидан назорат тадбирлари олиб борилди. Натижада қонунбузилишларга йўл қўйган 12 та хўжалик юритувчи субъектга нисбатан иш қўзатилиб, кўрсатмалар берилди. Бир нафар мансабдор шахсга эса маъмурий иш қўзғатилиб, нотўғри реклама берганлиги учун 592 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди, деб хабар беради potrebitel.uz.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *