Олий ҳарбий таълим муассасаларида давлат тест имтиҳонлари бўлиб ўтди

июл 05 / 2019

alt

5 июль куни Мудофаа вазирлигига қарашли олий ҳарбий таълим муассасалари –Қуролли Кучлар академияси,  Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик ва Ўзбекистон олий ҳарбий авиация билим юртларига ўқишга ҳужжат топширган номзодлар учун давлат тест синовлари ўтказилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар қилади.

Тест синовлари Юнусобод туманидаги “Ўзэкспомарказ” ва Олмазор туманидаги “Ўзкўргазмасавдо” ҳамда Жиззах олимпиа захиралари коллежида бўлиб ўтди. Шундан Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртига 1 501, Қуролли Кучлар академиясига 1 655 ва Ўзбекистон олий ҳарбий авиация билим юртига 500 нафар абитуриент ҳужжат топшириб, ўз билимини синовдан ўтказди.

Мудофаа вазирлиги томонидан вазирликнинг олий ҳарбий таълим муассасаларига номзодларни танлаш ягона танлов асосида, яъни кириш тест синовлари натижалари бўйича тўпланган балларга мувофиқ амалга оширилади. 

Тест синовлари ўтказилаётган мазкур иншоотларга замонавий кузатув камералари ўрнатилиб, онлайн кузатув ҳам йўлга қўйилди.

Хабар вa янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *