Олий таълим 2020 йилда

янв 02 / 2020

alt

Олий таълимга қамровни ошириш ва таълим сифатини яхшилаш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилади. 

18 та янги олий таълим муассасаси фаолияти йўлга қўйилади:

- 10 та маҳаллий олий таълим муассасаси;

- 3 та хорижий олий таълим муассасаси;

- 5 та давлат–хусусий шериклик шартлари асосида.

Қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш икки мартага оширилади.

18 та янги ОТМ ташкил этилиши ва қўшма таълим дастурлари кенгайтирилиши натижасида ёшларни олий таълим билан қамрови 25 фоизга етказилади.

Муҳандислик-техник таълим йўналишлари бўйича қабул параметрлари улуши 28 фоизга кўпайтирилади;

Бакалавриат таълим йўналишлари битирувчиларидан магистратура мутахассисликларига қабул қилинган талабалар улуши 10 фоизга оширилади.

Хорижий тажрибалар асосида талабаларда амалий кўникмаларни шакллантириш мақсадида ОТМларда ўқув жараёни кредит-модуль тизимида такшил этилиб, таълим жараёнларини электрон таълим бошқарув тизими орқали назорат қилиш жорий этилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати маълум қилади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *