"Олмалиқ кон-металлургия комбинати"да жамоа шартномаси бажарилиши қониқарли деб топилди

мар 11 / 2016

alt

Унда таъкидланганидек, 2015 йил давомида комбинатда ходимлар иш ҳақи кўтарилгани, ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ижроси бўйича таркибий тузилмалар ходимларига бир марталик мукофот пуллари берилган. Шунингдек, кўп йиллардан бери мазкур корхонада меҳнат қилиб келаётган ходимларни рағбатлантириш, ишчи-хизматчиларга меҳнат таътили даврида қўшимча тўловлар бериш ишлари амалга оширилган.

Жамоа шартномасининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича битимида кўзда тутилган тадбирларни бажариш учун 326,1 млн. сўм йўналтирилиб, 1 600 нафар ходим, шу жумладан, 188 нафар ишловчи аёлларнинг меҳнат шароитлари яхшиланишига эришилган.

Корхона санаторий-профилакторийсида 3 859 нафар, республикадаги санаторийларда 675 нафар ходим ва уларнинг оила аъзолари имтиёзли равишда соғломлаштирилган.

Комбинат тизимидаги болар соғломлаштириш оромгоҳларида ходимларнинг 3 140 нафар фарзандлари, шу жумладан 239 нафар ўғил-қиз бепул дам олдирилган.

Конференция делегатлари томонидан “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акционерлик жамияти жамоа шартномасини  бажарилиши қониқарли деб топилди ва жорий йил учун янги вазифалар белгилаб олинди.

Касаба уюшмалари федерациясининг ахборот хизмати

Фото: srеda.uz

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *