Олмалиқда яшовчи фуқаронинг сумкасидан икки килограммга яқин "марихуана" топилди

фев 01 / 2016

alt

Тезкор тадбир жараёнида шу шаҳарда яшовчи 41 ёшли шахс тўхтатиб текширилганида, унинг қўлидаги сумкасидан бир килограмм 949 граммдан зиёдроқ «марихуана» гиёҳвандлик моддаси топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради ИИВ ахборот хизмати.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *