"Омадли жентелменлар", "Мимино" каби бир қанча машҳур фильмлар режиссёри вафот этди

апр 05 / 2019

alt

Москвалик режиссёр Георгий Данелия 88 ёшида вафот этди. Бу ҳақда 1tv.ru хабар қилган.

Машҳур режиссёр 24 февралда оғир ўпка шамоллаши билан касалхонага жойлаштирилган эди. Кейинроқ шифокорлар уни сунъий кома ҳолатидан чиқаргани ҳақида маълум қилинган.

Георгий Данелия 1930 йилнинг 25 августида Тифлисда туғилган. 1959 йилда “Мосфильм”да Михаил Калатозов қўл остида олий режиссёрлик курсларини якунлаган.

Данелия 20дан ортиқ машҳур картиналарни суратга олган. Улар орасида “Сережа”, "Я шагаю по Москве", "Афоня", "Мимино", "Кин-дза-дза", “Кузги марафон” ва “Джентельмены удачи” каби машҳур фильмлар бор.

Данелиянинг “Мени ҳар доим воқеалар эмас қаҳрамонлар қизиқтирган”, - деган  ибораси кўпчиликнинг эсида қолган.  

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *