Озод Шарафиддиновнинг умр йўлдоши оламдан ўтди

сен 26 / 2019

alt

Бугун, 26 сентябрь куни адабиётшунос олим, Ўзбекистон Қаҳрамони Озод Шарафиддиновнинг умр йўлдоши Шарофат ая Қўшбоева 90 ёшида оламдан ўтди, дея хабар берди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати.

Шарофат ая Қўшбоева “Ўзбекфилм” киностудиясининг дубляж бўлимида муҳаррир, таржимонлик вазифаларида ишлаган.

Марҳума “Ялонғоч ота” қабристонига дафн этилди.

Эслатиб ўтамиз, Озод Шарафиддинов 2005 йил вафот этганди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *