Пойтахтда "Смарт туризм" ривожланмоқда

мар 05 / 2019

alt

Сайёҳлар ўзига керакли маълумотни олишда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, смартфонлардан фойдаланади. Ҳозирги кунда жаҳонда “Смарт туризм” концепцияси ривожланмоқда. Тошкент шаҳрида бу технология илк бора Тошкент туризмни ривожлантириш департаменти томонидан QR-кодлар ёрдамида сайёҳларга тақдим этилмоқда. У ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ушбу лойиҳа доирасида сайёҳ QR код тасвирига ишора қилган ҳолда бир неча сониядан сўнг, ўз смартфонига 12 та тилда осон ва қулай кўринишда пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойлари ҳақидаги барча маълумотни қабул қилиб олади. Шу билан бирга фойдаланувчиларга нафақат сайёҳлик объектлари ҳақида, балки энг яқин меҳмонхоналар, ресторанлар, санъат галереялари ва бошқа архитектура ҳамда тарихий ёдгорликлар ҳақида ҳам маълумот берилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *