Пойтахтда велойўлакчалар барпо этилади

янв 28 / 2016

alt

Айни пайтда ҳокимият органлари пойтахтда велосипедчилар учун мўлжалланган махсус йўлакчалар бунёд этиш масаласини кўриб чиқмоқда. 

Лойиҳани ИИВнинг йўл ҳаракат хавфсизлиги бош бошқармаси молиялаштиради. Ахборот манбасининг билдиришига кўра, маблағ ажратиш билан боғлиқ муаммо бўлмайди.

“Велосипедчилар пиёдалар билан бир қаторда йўл ҳаракати қатнашчилари саналади, шу сабабдан мазкур таклифни киритдик. Ҳозир ҳокимиятлар лойиҳалаш институти билан ҳамкорликда бу борада ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиб чиқяпти”, деди бошқарма вакили.

Шу билан бирга Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида ҳам велойўлакчалар барпо этилиши эҳтимоли бор, деб хабар қилади Sputnik нашри.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *