Пойтахтимизда Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд барпо этиш якунларига бағишланган идоралараро конференция бўлиб ўтди

дек 17 / 2015

alt
Бу ҳақда ЎзА хабар берди. Хабар қилинишича, конференцияда Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд барпо этиш тўғрисидаги шартноманинг минтақавий ва халқаро хавфсизликни таъминлаш борасидаги роли ва аҳамияти хусусида сўз юритилди.
Анжуман иштирокчилари жаҳонда ядро қуролини тарқатмаслик режимига оид омиллар билан боғлиқ масалаларни ҳам муҳокама қилди. Ядро қуролини тарқатмасликка доир халқаро ҳуқуқ норма ва тамойилларига қатъий риоя қилиш, жумладан, ядровий технологиялар ва материалларни ноқонуний кўчириш, уларнинг нодавлат субъектлар қўлига тушиб қолиши, ҳудудлар радиоактив заҳарланишининг олдини олишга оид муаммоларга алоҳида эътибор қаратилди.

alt

Тадбирда Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд барпо этиш борасида минтақа мамлакатлари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди, замонавий таҳдид ва хавфларга қарши кураш йўлида ўзаро маслаҳатлашувлар ва амалий ҳамкорликни янада фаоллаштириш зарурлиги қайд этилди.
Конференцияда Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд барпо этиш жараёнида минтақа мамлакатларининг саъй-ҳаракатлари ва халқаро ташкилотларнинг ўрни, Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд барпо этиш тўғрисидаги шартноманинг минтақада хавфсизликни таъминлашдаги ўрни, Ўзбекистоннинг радиациявий ва ядровий хавфсизликни таъминлашга қўшаётган ҳиссаси, минтақада экологик хавфсизликни мустаҳкамлашга оид қатор мавзуларда маърузалар тингланди ва муҳокама этилди.

Фото: А.Илёсов/ "Жаҳон" АА

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *