Президент мактабларига саралаш имтиҳони натижалари 16 июлгача эълон қилинади

июл 04 / 2019

alt

29 июнь - 2 июль кунлари мамлакатимизнинг тўртта ҳудуди — Нукус, Хива. Тошкент ва Наманган шаҳарларида Президент мактабларига саралаш имтиҳонларининг дастлабки босқичи бўлиб ўтди.

Имтиҳонлар натижаларига кўра жами иштирок этиши керак бўлган 27 471 ўқувчидан 27 119 (98,7%) нафари қатнашди. 349 (1,3%) ўқувчи имтиҳонларга келмаган бўлса, 3 ўқувчи имтиҳондан четлаштирилди.
 
Жавоблар варақлари имтиҳон ўтказилган жойларнинг ўзида “Cambridge Assessment International Education” вакиллари томонидан тегишли қутиларга жойланиб, муҳрланди ва текшириш учун Буюк Британияга юборилди.
 
ХТВ маълум қилишича, саралаш имтиҳони натижалари 16 июлга қадар эълон қилиниши режалаштирилган. Натижаларни онлайн тарзда кўриш имконияти яратилади ва алоҳида кўрсатма берилади.
 
Якуний имтиҳонлар 21-24 июль кунлари ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур босқичга 27 119 номзоддан 11 520 таси (41,8%), яъни қабул квотасида белгиланган ҳар бир ўринга 20 киши ҳисобидан максимал талабгорлар йўлланма олишади.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *