Президент журналистларга табрик йўллади

июн 27 / 2018
alt
 
 
27 июнь юртимизда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида кенг нишонланади. Айни вақтда Ўзбек миллий академик драма театрида ана шу санага бағишланган тантанали маросим бошланди, дея ЎзА хабар бермоқда.
 
Унда вазирлик ва идоралар, жамоат вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, ноширлар, матбаачилар, фахрий журналистлар, олий ўқув юртлари журналистика факультетларининг профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этмоқда. 
 
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига йўллаган табригини Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов ўқиб эшиттирди. 
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг