Янги уй сотиб олганда прописка учун тўланадиган 5 фоизлик ставка бекор бўлди

мая 21 / 2020
alt
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” Қонунни имзолади.
 
Киритилган ўзгартишларга кўра, Ўзбекистонда доимий яшовчи ва республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахслар томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида янги қурилган кўчмас мулк сотиб олинганда мол-мулкнинг олди-сотди шартномаларини тасдиқлаганлик учун шартнома суммасининг 5 фоизи миқдордаги давлат божининг алоҳида ставкаси чиқариб ташланди.
 
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, иккиламчи бозордан уй сотиб олинганда ҳам Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатда ўтиш имконияти яратилганди.
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *