Путин президентлик ваколати тугагач нима билан шуғулланиши тўғрисидаги саволга жавоб берди

июл 04 / 2019

Похожее изображение

Россия Президенти Владимер Путин унинг президентлик ваколати тугаганидан сўнг нима иш билан шуғулланади? У Италияга ташрифи давомида Corriere della Sera газетасига берган интервюсида ушбу саволга жавоб берган. 

“Бу ҳақда гапиришга ҳали эрта. Олдинда яна беш йиллик оғир меҳнат турибди. Гувоҳи бўлаётганимиздек бугунги тезкор ўзгаришлар даврида, олдиндан бир нарса дейиш қийин”,– деган давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда Владимер Путиннинг иккинчи олти йиллик президентлик ваколат муддати тугайди. Россия Федерацияси конституциясига биноан бир инсон кетма-кет икки мартадан ортиқ президентликка сайлана олмайди.  

Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *