Ҳафта бошида Ўзбекистонда ёғингарчиликлар кузатилмайди

окт 03 / 2016

alt

Гидрометеорология марказидан маълум қилинишича, 3-5 октябрь кунлари республика бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кутилмайди.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳарорат кечаси 8-13, кундузи 20-25 даражани ташкил этади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кечаси 9-14, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кечаси 10-15, кундузи 22-27 даражагача кўтарилади.

Фарғона водийсида кечаси 8-13, кундузи 17-22 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчиликлар кузатилади. Ҳарорат кечаси 3-8, кундузи 11-16 даражани ташкил этади. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш: https://telegram.me/uz24news_uz

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *