Ҳафта охирига бориб Ўзбекистон ҳудудида ҳаво салқинлашади

июл 29 / 2019

alt

Гидрометеорология хизмати марказидан маълум қилинишича, ҳафта охирига бориб республикамизда ҳаво бироз салқинлашади.
 
"Ўзбекистон ҳудудига ҳафта давомида қуруқ ва иссиқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 22-27, кундузи 36-41, жанубий ва чўл ҳудудларида 43 даражагача кўтарилади",  деб хабар қилади "Ўзгидромет".
 
2 август куни шимолий ҳудудлар, 3 ва 4 август кунлари бутун республикага Поволжье ҳудудидан нам ва салқин ҳаво оқимининг кириб келиш натижасида бироз муддат давомида ҳаво ҳарорати пасаяди. 
 
Республика бўйлаб ҳарорат кундузи 30-35, қолган ҳудудларда – 34-39 даражани ташкил қилади.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *