Ҳамма ОТМларда ҳам ҳужжатлар давлат хизматлари маркази ва портал орқали қабул қилинмайди

мая 28 / 2019

Картинки по запросу қабул ОТМ

Жорий йилда барча ОТМларда ҳужжатлар давлат хизматлари маркази ҳамда Ягона портал орқали қабул қилиниши, энди абитуриентлар ОТМга бориши шарт эмаслиги маълум қилинганди.
 
Xushnudbek.uz'нинг ёзишича, бугунги кунга келиб вазият ўзгарган. Яна ҳам аниқроғи тестга оид қарор сўнгги лаҳзаларда лойиҳадагидан бироз фарқлироқ бўлиб қабул қилинган.
 
Яъни қарорга мувофиқ, фақат Давлат қабул комиссияси томонидан белгиланадиган давлат ОТМларидагина ҳужжатлар ДХМ ёки Ягона портал орқали қабул қилиниши назарда тутилган.
 
Ҳозирча тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Давлат қабул комиссияси бармоқ билан санарли ОТМларнигина рўйхатга киритаётган экан. Бу дегани саноқли ОТМларни ҳисобга олмаганда, барча жойда яна ўтган йиллардагидек ҳужжатлар ОТМларнинг ўзида қабул қилинади.
 
Бу масалада юзага келаётган кўплаб саволларга эса масъул ташкилотлар фақат «кутиб туринг, тез орада ҳужжат қабул қилинади, кейин маълум бўлади» дейишдан нарига ўтмаяпти. 
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *