Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари учун "Қор маликаси" намойиш этилди

янв 14 / 2016

alt

Ушбу муҳташам саройга Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий хавфсизлик хизмати тизимларида самарали фаолият кўрсатаётган ходимларнинг оила аъзолари таклиф этилди, деб хабар беради ЎзА.
«Қор маликаси» театрлаштирилган мусиқали томоша ҳарбийлар оилалари учун ўзига хос байрам совғаси бўлди. Болаликнинг беғубор оламига етакловчи ушбу эртакнинг саҳна кўринишини яратишда Республика эстрада-цирк коллежи, Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби ёшлари, турли халқаро мусиқа танловларида ғолиб бўлган хонандалар, актёрлар кенг жалб этилгани унинг таъсирчанлигини янада оширган.
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *