Ҳайдовчилар ўртасидаги келишмовчиликда улардан бири тўппонча билан таҳдид қилди

ноя 08 / 2019

alt

Интернетда ҳайдовчилар ўртасида келиб чиққан келишмовчилик акс этган видео тарқалиб, унда ҳайдовчилардан бири тўппонча билан ўқталгани акс этган.

Олмазор тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан ушбу фактнинг текшируви ўтказилиб, ҳодиса иштирокчилари ва келишмовчилик сабабларига аниқлик киритилди, деб хабар қилади Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Ҳодиса светофор ишламаслиги оқибатида тирбандлик юзага келган Келес кўчасида содир бўлди. Иккита автомобиллар ҳайдовчилари – "Матиз" русумли автомобилни бошқарган 28 ёшли Фарход Ю. ва "Кобальт" автомобилини бошқарган 51 ёшли Жаҳонгир Ж.лар бир-бирларига йўл бермаганликлари оқибатида улар ўртасида келишмовчилик юзага келган. Жанжал давомида Фарход Ю. Жаҳонгирга ўйинчоқ тўппонча билан таҳдид қилган.

Ушбу можаро бўйича текширув давом этмоқда, унинг натижаларига кўра можаро иштирокчиларига ҳуқуқий баҳо берилади.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *