RallyMuynak-2016 май ойида ўтказилади

апр 01 / 2016

alt

Rally Muynak лойиҳаси иштирокчиларини Самарқанд, Бухоро, Хива ва Мўйноқ (Қорақалпоғистон) шаҳарлари бўйлаб автосаёҳат кутмоқда. Лойиҳанинг асосий мақсади, ички туризм ва Ўзбекистон бўйлаб автосаёҳатни оммалаштиришдан иборат.

Cаёҳатчилар, шунингдек, Нуротадаги Чашма масжиди, Нур шаҳри харобаларини ҳам зиёрат қилади.

Rally.uz нинг учрашув нуқтаси кемалар қабристони ва ўлкашунослик музейи бўлган Мўйноқ шаҳри бўлади.

Иштирокчиларни рўйхатга олиш 2016 йилнинг 2 майига қадар давом этади.

Rally Muynak лойиҳаси илк маротаба 2015 йил 30 майдан 5 июнга қадар бўлиб ўтган эди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *