Рамзан Қодиров бошчилигидаги делегация аъзолари Бухорода бўлди

окт 17 / 2017

alt

Бугун, 17 октябрь куни Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров бошчилигидаги делегация аъзолари Бухорода ҳам бўлди, деб хабар беради ЎзА. 

Хорижлик меҳмонларнинг сафари Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси зиёратидан бошланди. Улуғ пир қабри ёнида Қуръон тиловат қилинди. Шунингдек, меҳмонлар Бухоро шаҳридаги қарийб 500 йиллик тарихга эга Мир Араб мадрасасига ташриф буюрди. 

Шунинг билан Рамзан Қодировнинг мамлакатимизга ташрифи ниҳоясига етди. 

Эслатиб ўтамиз, Чеченистон Президенти Рамзан Қодиров бошчилигидаги делегация 16 октябрь куни Ўзбекистонга ташриф буюрди. Рамзан Қодиров сафарини Тошкент шаҳридаги «Шайх Зайниддин» жомеъ масжидидан, устози шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қабрини зиёрат қилиш билан бошлади. Сўнгра Рамзан Қодиров отаси марҳум Аҳмад ҳожи Қодиров таълим олган Тошкент ислом институтига борди.

Мартабали меҳмонни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қабул қилди.

Ташрифнинг иккинчи куни Чеченистон раҳбари Самарқанд ва Бухорода бўлди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *