Расман: Усмонхон Алимов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимидан озод этилмаган

сен 10 / 2019

alt

Бугун,10 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов лавозимидан озод этилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизматидан маълум қилинишича, бундай мазмундаги хабарлар асоссиз ва сохта.

"Таъкидлаш лозимки, Усмонхон Алимов ҳазратлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимида ишламоқдалар – фаолиятларини давом эттирмоқдалар", дейилади Идора хабарида.