Расул Кушербаев: Аҳолининг намунавий уйлар бўйича эътирозлари асосли чиқди

авг 14 / 2019

alt

«Янгийўл туманида қурилган намунали уйлардан жами 76 та уйнинг 60 га яқинида хонадон эгалари у ёки бу даражада қурилиш ишларидан норози, аксарияти қурилиш-таъмирлаш ишлари сифатсиз бажарилгани учун уйларни қабул қилиб олишмаган. Шу боис, уйлар ҳамон табиий газ билан таъминламаган, янги кўча чанг тўзон ва шағалдан иборат бир аҳволда. Шунингдек, бир қатор хонадонлардаги ҳаммом, котельный, эшик, канализация, ҳовли саҳнидаги бетон ва электр токи монтаж ишлари қурилиш талабларига мос олиб борилмаган, айрим қурувчи усталар иш ҳақларини ола олмай сарсон…» — Расул Кушербаев аҳоли эътирозлари асосли бўлиб чиққанини маълум қилди.
 
«Қишлоқ қурилиш инвест» ИК ва туман ҳокимлиги масъулларини жойига таклиф қилиб, муаммони ўрганиб чиққан.
 
Депутат барча камчиликлар билан танишгач, аҳоли эътирозлари бежизга эмаслигини, шу ернинг ўзида тез муддатда қурилиш таъмирлаш ишларини охиригача етказиш бўйича ишлар режалаштириб олинганини таъкидлади.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *