Ravon 8 ойдан бери Россияда сотилмаяпти

фев 13 / 2019

alt

Ravon қаторасига 8 ойдан бери Россияда автомобиллар сотмаяпти. Бу ҳақда Европа бизнеси ассоциацияси маълумотларида қайд этилган.

Унда айтилишича, Ravon бренди 2019 йил январида бирорта сотилмаган. Россия бозорида мазкур автомобиллар сотуви тўхтаб қолган.

Таққослаш учун, компания 2018 йил январида салкам 1,5 минг дона машина сотган ва Россия автобозорининг 1,4 фоизини эгаллаганди.

2019 йилдан бошлаб эса, компаниянинг Россия бозоридаги улуши 0 фоизга тушиб қолди. Бу кўрсаткич 2018 йил якунлари бўйича 0,3, 2017 йилда эса 0,9 фоизга тенг эди.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги марта Ravon Россия бозорида 2018 йил май ойида автомобилларини сотган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *