Республика ҳудудидаги 3 мингдан ортиқ ностандарт газ ва бошқа иситиш мосламалари сотувдан чиқариб ташланди

дек 15 / 2015

alt

Текширишлар давомида 2 мингдан ортиқ ностандарт, сифати кафолатланмаган газ ва бошқа иситиш ускуналарини сотиш ҳамда улардан нотўғри фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Оқибатда 50 млн. сўмдан ортиқ маъмурий жарима қўлланилиб, 3 мингдан ортиқ ностандарт газ ва бошқа иситиш мосламалари сотувдан чиқариб ташланди, деб хабар қилади ФВВ ахборот хизмати.

Бугунги кунга қадар 378 минг шахсий ҳовлилар, 24 минг 651 та кўп қаватли уйлар ва улардаги 1 миллион 100 минг хонадонларда табиий ва ис газидан заҳарланишнинг олдини олишга қаратилган суҳбатлар ўтказилди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *