Республикамиздаги таълим муассасаларида талабга жавоб бермайдиган иситиш қозонлари алмаштирилмоқда

фев 12 / 2016

alt

Вазирликнинг UZ24 га йўллаган хатида қайд этилишича, Президентнинг 2015 йил 7 июлдаги “Республика иқтисодиёт тармоқларини 2015-2016 йиллар куз-қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида республикамиздаги барча мактаблар 2015-2016 йиллар куз-қиш мавсумига тўлиқ тайёр ҳолатига келтирилди.

Республикамиздаги марказий иссиқлик тизимига уланмаган таълим муассасалари якка тартибда иситиш қозонлари орқали иситилади ҳамда белгиланган режага кўра, кўмир (брикет) ва суюқ печ ёқилғиси билан тўлиқ таъминланади.

Шунингдек, Президентнинг жорий йил 5 майдаги қарорига асосан, иситиш қозонлари билан иситиладиган таълим муассасаларида хавфсизлик чоралари кўриш ҳамда энергия сарфи ҳажмини қисқартириш, энергияни тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича 2015-2019 йилларга мўлжалланган дастур асосида талабга жавоб бермайдиган иситиш қозонлари алмаштирилмоқда.

Республикамизда фаолият кўрсатаётган ҳар бир таълим муассасини куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини текшириш ва қабул қилиш бўйича жойларда жамоатчилик комиссиялари тузилган бўлиб, таълим муассасининг куз-қиш мавсумига тайёрлиги ушбу жамоатчилик комиссиялари томонидан далолатнома асосида қабул қилиб олинади.

Туман (шаҳар) ҳокимликларида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича штаблар ташкил этилган бўлиб, таълим муассасалари биноларида иссиқлик талаб даражасида бўлмаган ҳолатларда, ота-оналар ушбу штабларга мурожаат этишлари мумкин.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *