Республикамизнинг тоғли ҳудудларида кучли қор ҳайдовчиларга қийинчиликлар туғдирди

дек 21 / 2015

alt

Бу ҳақда интернет фойдаланувчилари хабар бермоқда. Уларнинг сўзларига кўра, автотранспорт ҳаракатининг қийинлашуви Қамчиқ довони, Чимён ва Қоронкўл (Бўстонлиқ тумани)да кузатилган.

Кўпгина автоуловлар чуқур қор уюмларига тиқилиб қолган.

alt

Бироқ шунга қарамай, Қамчиқ довонида йўл тозаловчилар фаол иш олиб боришган.

Ўзбекистон ФВВ маълумотига кўра, ушбу туманда дам олиш кунлари кучли музлашлар кузатилди, ҳарорат 10 даражагача совуқ бўлди ҳамда қалин туман 50-100 м.масофагача кўриш имкониятини пасайтирди.

Фойдаланувчилар қордан ташқари, Чимён йўлларидаги яхликларни ҳам қайд этишган. “Ғазалкентгача яхши, лекин ундан кейин йўллар музлаган”, - деб ёзади ҳайдовчилардан бири.

alt

Айтилишича, ҳаво ҳарорати ёмонлашгандан сўнг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари тоғли ҳудудларга олиб борувчи йўлни ёпишган.

Манба ва фото: “Водители Ташкента” гуруҳи/Facebook.com

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *