Риштонлик тадбиркор Африка туяқушларини парваришлашни йўлга қўйди

янв 13 / 2016

alt

Туяқушлар инвестор маблағи ва банк кредитлари ҳисобига олиб келинди. Лойиҳа қиймати 306 минг АҚШ долларини ташкил этади.

Бугунги кунда 16 гектарга яқин ер ажратилиб, туяқуш боқиш учун керакли майдонлар, ўтлоқлар яратилди, бинолар қурилиши битказилмоқда.

“Биз Россия, Қозоғистон, Украина каби давлатларда, шунингдек, ўзимизнинг Бухоро, Хоразм вилоятларида ҳам туяқуш боқишга алоҳида эътибор қаратилаётганини эшитгандик. Билишимизча, улар бугунги кунда нафақат Жанубий Африкада, балки дунёнинг бошқа ҳудудларида жойлашган 50 та мамлакатда боқилар экан. Истиқболли лойиҳани водий шароитида синаб кўришга қарор қилдик”, - дейди тадбиркор.

Унинг айтишича, келажакда нафақат Риштон тумани, балки Фарғона вилоятида бундай фермаларни кўпайтириш режалаштирилган. Туяқушлар яхшигина даромад беради. 1 бош туяқушдан 30-40 тагача жўжа, бир йилда 40-50 та тухум олиш мумкин.

Маълумот ўрнида: Миллий энциклопедияда ёзилишича, туяқушлар (Струтҳиониформес) – кўкрак тожсиз қушлар туркумига киради. Ҳозирги Африкада учинчи кенжа тури тарқалган. Бўйи 270 см, оғирлиги 80-90 кг. Соатига 70 км гача югуради. Тухуми йирик, узунлиги 150 мм, оғирлиги 1,5, баъзан 2 килограммгача боради. 3 ёшда вояга етади. Асосан, ўсимликлар, ҳашаротлар, майда умуртқали ҳайвонлар билан озиқланади.

Туяқуш гўшти, тухуми, фойдали ҳисобланади. Унинг терисидан аёллар сумкаси, тирноғидан бриллиант ва олмосларни тозаловчи кукун, патидан эса пар ёстиқлар ҳам тайёрланади.

Манба: "Фарғона ҳақиқати" газетаси

  • Фотима Шодиева
    03 март 2017, 09:24

    Илтимос страус етиштиришни йулга куймокчимиз. Телефон ракамини беринглар. Илтимос.

  • Мехмон
    01 феврал 2016, 19:34

    telefon nomerni bering

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *