Россия ҳудудида нобиометрик паспортга эга бўлган Ўзбекистон фуқароларига авиачипталар сотилмайди

янв 13 / 2016

alt

2016 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Россия Федерацияси ҳудудидан чиқиши учун фақат биометрик паспорт асос бўлиб хизмат қилади, дейилади «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси сайтининг хабарида.

Россия Федерацияси чегара хизмати Ўзбекистон фуқароларини эски намунадаги паспорт билан аэропорт, денгиз порти, темирйўл ёки автомобиль транспорти орқали чегарадан ўтишига йўл қўймайди.

Агар фуқаро эски намунадаги паспорт билан чегарадан ўтишга ҳаракат қилса, рейсдан олиб қолинади ва жаримага тортилади.

Шу муносабат билан Россия ҳудудидан авиакомпания рейсларига чипталар сотуви фақат биометрик паспортлар асосида амалга оширилади. Эски намунадаги паспорт эгаларига чипта сотиш ман этилган.

  • Мехмон
    16 янвuary 2016, 02:40

    эски паспорт бекор килиндимиъ

  • Мехмон
    16 янвuary 2016, 02:38

    эски паспорт бекор килиндими

  • Мехмон
    13 янвuary 2016, 20:10

    Кайтиш учун каерга муроажат киламиз унда

  • Мехмон
    13 янвuary 2016, 10:39

    агар Ўзбекистон фуқароси олдинги йилда эски паспорт билан борган аммо ҳозирга қадар Ўзбекистон ҳудудига қайтмаган бўлса, унда тартиб қанақа бўлади?

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *