Россияда ўзбекистонлик 11 ёшли бола вафот этди

июл 31 / 2019

alt

Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси маълумотига кўра, 30 июль куни Приморск ўлкасида бахтсиз воқеа натижасида 11 ёшли Ўзбекистон фуқароси Ш.Н. оламдан ўтди.
 
25 июль куни шу минтақада 2011 йилдан бери яшаб, ишлаб келган Ўзбекистон фуқароси И.Х. юрак хуружидан вафот этди.
 
Бош консулхона ушбу вазиятларни назоратга олди ва Ўзбекистон фуқароларининг жасадларини ватанига юбориш бўйича консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилишда иштирок этмоқда, дейилади ТИВ хабарида.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *