Саида Мирзиёева Бўка туманига ташриф буюрди (фото)

апр 21 / 2019

alt

Кеча, 20 апрель куни Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева Бўка туманига ташриф буюрди.

Facebook'да жойлаштирилган хабарга кўра, ташрифдан мақсад Президнт Шавкат Мирзиёевнинг 5та ташаббусини амалга ошириш бўйича бажарилаётган ишларда иштирок этиш бўлган. 

alt

“Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 5 та ташаббусини Бўка туманида жорий қилиш бўйича республика ва туман секторлари ишчи гуруҳлари билан биргаликда белгиланган ишларни амалга ошириш жараёнида бевосита иштирок этдим. 

Тумандаги “Бўстон” маданият маркази атрофида ва 28-сон умумтаълим мактаби ўрнида ўз ичига 5 та ташаббусни мужассамлантирган кишлоқ маънавий маърифий марказларида олиб борилаётган ишлар билан танишдим.

alt

Ишчи гуруҳ аъзолари билан биргаликда олиб борилаётган ишлар натижадорлиги ва гуруҳ олдида турган вазифаларни атрофлича муҳокама қилиб, аниқ ва истиқболли стратегик режа ишлаб чиқиш тўғрисида келишиб олинди. 
Президентимиз илгари сурган ташаббуслар ижросининг ўзаги сифатида мен мактабларни белгилаган бўлар эдим. Фикримча, айнан мактабларни 5 та ташаббус замирида маданият, маърифат, спорт ва компьютер технологиялари ўчоғи сифатида белгилаб олсак мақсадга мувофиқ бўлар эди.

alt

Бу борада ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни берсангиз”, - дейилан хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бешта ташаббуси ёшлар ва хотин-қизлар равнақига қаратилган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:

1. Ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади.

2. Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган.

3. Аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган.

4. Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган.

5. Хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларини назарда тутади.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *