Саида Мирзиёева фарзандлари ҳақида пост эълон қилди (фото)

мая 25 / 2019

На данном изображении может находиться: 1 человек, сидит

Саида Мирзиёева ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида навбатдаги постини эълон қилди. У ўқув йили якунига бағишланган ушбу постга қизи Саодатнинг пианино чалаётгани ва ўғли Миромон чизган «Троя» сурати тасвирланган суратларни ҳам илова қилган:

... нафақат навбатдаги ҳафта, балки бутун бир ўқув йили якунига етмоқда. Бу шундай бир даврки, фарзандларимиз нақадар қизиқувчан, асосийси, улғайиб бораётгани тобора аён бўлади. Ўғлинг тригонометрик функциялар ва геометрик прогрессияларни осонлик билан ечаётгани, расмлари эса аста-секин ҳақиқий картиналарга айланаётганини сезасан.
 
Қизинг эса мусиқа дарсларида Бетховеннинг "Элизага" асарини ёдлаётгани, ўзбек, инглиз ва рус тилига қўшимча равишда француз тилини ҳам ўрганишни истаётганини тушунасан.
 
Нега фарзандларимиз муваффақиятларидан ўз ютуқларимиздан ҳам ортиқ фахрланамиз, уларнинг кичик ғалабаларидан хурсанд бўламиз? Эҳтимол, инсон бахтли келажакка инониши учундир. Шу ишончнинг энг мустаҳкам пойдевори эса бизнинг одобли ва билимли фарзандларимиздир!
 
Фарзандларингизчи, ўқув йили якунида улар сизни нима билан хурсанд қилди?

Нет описания фото.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *