Саида Мирзиёева мактаблардаги энг долзарб муаммоларни санаб ўтди

мая 16 / 2019
На данном изображении может находиться: 1 человек, сидит
 
Саида Мирзиёева ижтимоий тармоқлардаги обуначилари билан мулоқотининг илк якунларини сарҳисоб қилди:
 
"Барчага хайрли кун!
 
Бугун сиз билан мулоқотимнинг илк якунларини сарҳисоб қилмоқчиман. Аввалги постда ёш авлодни миллий қадриятлар ва инсонпарварлик руҳида баркамол этиб тарбиялаш бўйича Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 ташаббусни амалга оширишда мактабларнинг ўрнини муҳокама қилдик.
 
Билдирилган изоҳларга кўра, сизни энг кўп ташвишга солаётган муаммолар қуйидагилар:
 
1. Қишлоқлардаги мактабларнинг аҳволи қониқарсизлиги
2. Ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг мажбурий меҳнатга жалб этилиши
3. Малакали ўқитувчилар етарли эмаслиги ва уларнинг ҳисобот тўлдириш билан овора экани
4. Ҳар бир боланинг индивидуал иқтидорини ривожлантирувчи фанларнинг етарли эмаслиги
5. Компьютер синфлари ва интернет билан боғлиқ муаммолар
 
Дарсларда уяли телефонлардан фойдаланиш, мактаб кийими, ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва бепул футбол майдонларига оид масалалар ҳам тилга олинди", – деб ёзади С. Мирзиёева.
 
У энг долзарб масалаларни аниқлашда берган ёрдами учун обуначиларига миннатдорлик билдирди.
 
Таъкидлашича, тегишли вазирликлар ушбу вазифаларни ҳал этишни бошлаган. Жамият учун муҳим бўлган бундай масалалар ечимини топиш маълум вақт, ресурслар, экспертлар муҳокамаси, зарур ҳужжатлар тайёрлаш ва ҳар бир кишидан тиришқоқлик ва бироз ташаббус талаб этилади.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *