Саида Мирзиёева янги қарор лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этди

мая 24 / 2019

Саида Мирзиёева матбуот хизматлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қарор лойиҳасини муҳокамага қўйди

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева  "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа ташкилотларнинг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлигини тубдан такомиллаштириш ҳамда матбуот хизматлари фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди
 
Ушбу ҳужжат аввал тилга олинган кўплаб муаммоларни ҳал қилиш, яъни матбуот хизматларини давлат органлари ва жамият ўртасидаги ҳақиқий ишончли кўприкка айлантириш, уларнинг мамлакатимиз ахборот маконида самарали фаолиятини таъминлаш, матбуот котиби мавқеини ошириш, ушбу хизматлар кадрлар салоҳияти ва моддий-техника таъминотини кучайтириш ва ҳоказоларга қаратилган", деб ёзади Саида Мирзиёева ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
 
Мазкур қарор лойиҳаси бўйича давлат томонидан социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ишларни ҳам мамлакатимиз, ҳам хорижда янада самарали ёритилиши мақсадида давлат тузилмалари матбуот хизматлари ишини яхшилаш имконини берадиган ҳар қандай таклиф ва фикрларнинг барчаси ҳужжат лойиҳасини такомиллаштириш жараёнида ўрганилади ва эътиборга олинади.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *