"Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши" автомобил йўлининг Қоракўл тумани ҳудудидан ўтган 19 километрли йўл тўлиқ таъмирланди

дек 14 / 2015

alt

"Ўзавтойўл" АК матбуот хизматининг хабарига кўра, М-37 "Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши" автомобил йўлининг вилоятнинг Қоракўл тумани ҳудудидан ўтган 311-321 ҳамда 336-346 километрлари оралиғидаги 19,7 км йўл тўлиқ таъмирланиб, реконструкция қилинди.

Бу ишлар "Ўзавтойўл" ДАК тизимига кирувчи Бухоро вилоятидаги Қоровулбозор ва Ромитан туманлари йўл хўжалиги пудрат-таъмирлаш фойдаланиш корхоналари томонидан амалга оширилди.

"Бухороавтойўл" ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилоти раҳбари Аҳрор Ҳасановнинг берган маълумотига кўра, М-37 автомобил йўлининг Когон тумани ҳудудидан ўтувчи 188-198 километрлари оралиғидаги 10 километрлик ишлар йил охирига қолмасдан якунига етади.
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *