Самарқанд ўз ифтихорларини тақдирлади

дек 30 / 2015

alt

Тадбирда иштирокчилар “Йилнинг энг фаол кексалари”, “Спортимиз юлдузлари”, “Илм-фан фидойилари”, “Миллатни дунёга танитган ёшлар”, “Замонавий қурувчи, лойиҳачи ва дизайнерлар”, “Қишлоқ хўжалик соҳаси фидойилари”, “Йилнинг энг яхши маънавият тарғиботчиси”, “Йилнинг энг фаол “Камолот” етакчиси”, “Ҳуқуқ соҳаси фаоллари”, “Йилнинг энг сермаҳсул ижодкорлари”, “Туризм соҳаси ривожига ҳисса қўшган ёшлар”, “Санъатим – саодатим” йўналишлари бўйича муносиб рағбатлантирилди. Бир гуруҳ кексалар эса вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи билан тақдирландилар.

Мукофотларни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари Мурод Алиев, Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо, бир неча карра жаҳон чемпиони, боксчи Муҳаммадқодир Абдуллаев, оғир атлетика бўйича жаҳон чемпиони Руслан Нуриддинов, “Ёшлик” журнали бош муҳаррири Нодир Жонузоқ ва бошқа соҳаларнинг таниқли вакиллари топширдилар.

Тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими З.Мирзаев сўзга чиқди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *