Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ўз сайтини очди

дек 18 / 2018

alt

Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов turdimov.uz сайтини ишга туширди. Сайтда Самарқанд вилоятидаги янгиликларни ёритиш, халқ фикрининг бериб боришга алоҳида эътибор қаратилган. 

Турдимов июль ойида Самарқанд вилоятига раҳбар этиб тайинлангач, аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш мақсадида телеграм мессенжери орқали мурожаатларни қабул қилишни бошлаганди. Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, декабрь ойигача телеграм орқали 3 200 га яқин мурожаат келиб тушиб, уларнинг аксарияти ўз вақтида ечим топган. 

Шунингдек, вилоят телевидениесида ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари, вилоятдаги бошқарма ва идоралар раҳбарларининг халқ билан тўғридан-тўғри мулоқотларини йўлга қўйди. Ушбу кўрсатувлар бир вақтнинг ўзида вилоят ҳокимининг фейсбукдаги саҳифасида намойиш этиб борилмоқда. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *