Самарқанд: Оилавий жанжал қотиликка сабаб бўлди

мар 24 / 2019

Бугун 24 март куни тунги соат  00:45 ларда Самарқанд шаҳри, Широқ кўчасида яшовчи Е.С. шаҳардаги Гагарин кўчасида яшовчи норасмий турмуш ўртоғи М.А.нинг яшаш уйига келган. У эри  билан  спиртли ичимлик истеъмол қилиб, мастлик ҳолатида эр-хотин ўртасида низо келиб чиққан. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг расмий телеграм-канали орқали маълум қилинди.

alt

 Жанжал вақтида Е.С. ошхона пичоғи билан М.А.нинг елка ва қорин соҳаларига уриб, унга тан жароҳати етказган. Сўнг воқеа жойидан яширинишга уринган.  М.А. олган тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.

alt

Айни дамда  шаҳар прокуратураси томонидан Е.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *