Самарқандда 6 ёшли қиз укаси ётган бешикни ёқиб юборди

ноя 12 / 2018

 

– Назоратсиз қолдирилиши натижасида гугурт ўйнаган

– Қизалоқ ва бешикдаги 2 ойлик укаси куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган

alt

10 ноябрь куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида яшовчи 6 ёшли қизалоқ оила аъзолари томонидан назоратсиз қолдирилиши натижасида гугурт ўйнаб хонадаги бешикни ёқиб юборган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Ёнғин уй эгалари томонидан ўчирилган. Оқибатда қизалоқ ва унинг бешикда ётган икки ойлик укаси куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *