Самарқандда автомобилда йўловчи ташиш хизматини кўрсатувчи айрим тартиббузар корхоналарга нисбатан жарималар қўлланилди

янв 04 / 2016

alt

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан 153 дан зиёд корхонада ўтказилган мониторинг-хронометраж тадбирлари давомида бир қатор қонунбузарликларга йўл қўйилганлиги қайд этилди, деб хабар беради zarnews.uz.

Хусусан, 15 та корхонада нақд пул тушумини қабул қилишда назорат-касса машиналаридан фойдаланмаслик, 2 ҳолатда тўлов терминалидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилмаслик, шунингдек, ноқонуний равишда чет эл валютасида хизмат кўрсатиш билан боғлиқ битта ҳолат аниқланган.

Тартиббузарларга нисбатан 60,1 миллион сўмлик молиявий ҳамда 10 нафар мансабдор шахсга нисбатан 1,9 миллион сўмлик маъмурий жарима чоралари қўлланилган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *