Самарқандда ҳайдовчилар ҳушёрлигини ошириш мақсадида уларга кофе тарқатилди

апр 04 / 2019

alt

Самарқанд вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг маълумот беришича, вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан ҳайдовчиларнинг ҳушёрлигини янада ошириш, йўлларда кўнгилсиз воқеа ва ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида "кофе брейк"лар ташкил этилган.

alt

Тунда, асосан ҳаво совуқ бўлган вақтларда ва ноқулай об-ҳаво шароитларида транспорт эгалари тўхтатилиб, ҳайдовчиларга қайноқ сув, чой ёки кофе улашилган.

alt

Ушбу «Тунги кофе брейк» тадбирлари вилоятнинг М-37 йўлида ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақирувчи масканларда ташкил этилган.

Бир оз аввал шундай тадбир Наманган вилояти ЙҲХБ томонидан ҳам уюштирилган эди.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *