Самарқандда фуқаронинг ўзига ўт қўйишига уйининг бузилиши сабаб бўлганми?

мая 27 / 2019
 
Ўтган ҳафта Бош прокуратура томонидан Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида яшовчи 33 ёшли фуқаро бензин ёқилғисини устидан қуйиб, ўт ёққич (зажигалка) билан ўзини-ўзи ёққани хабар қилинганди.
 
“Озодлик” сайтида тарқатилган хабарга кўра, у ноқонуний равишда қурилган дея топилган уйини бузиш учун келганларга норозилик сифатида ўзига ўт қўйган. Тойлоқ туман ҳокимлиги ушбу хабарларга ўз муносабатини билдирди.
 
Унда маълум қилинишича, ўз жонига қасд қилган фуқаронинг уйи аслида бузилишга тушган эмас.
 
Марҳум 2018 йил 10 декабрда Ягона давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилиб, қурилиш ости 290.39 кв.метр жами 0.06 га ер майдонига эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлганди. Бироқ у эгалик ҳуқуқи берилган уйига қўшимча равишда ерни эгаллаб олгани аниқланган.
 
Воқеадан бир неча кун олдин фуқаро Д.Ш. мазкур муаммо юзасидан Президентнинг виртуал қабулхонасига мурожаат қилган эди. Фожиа содир бўлган 18 май куни юқоридаги муражаатни ўрганиш учун Тойлоқ туман архитектура ва қурилиш бўлими ҳамда Тойлоқ туман “Ермулккадастр” ДК бўлими мутахассислари, маҳалла вакили ҳамда гувоҳлар иштирокида фуқаро олдига боришган. 
 
Бу эса “уйни бузиш учун” дея талқин этилди. Аслида фуқарога уйи учун аллақачон эгалик ҳуқуқи тиклангани, гап фақат яқинда эгалланган қўшимча ер ҳақида кетаётгани ва асосийси у ерга бузиш билан шуғулланувчи ташкилот вакилларининг ўзи ҳеч қачон бормагани ёритилмади, дейилади ҳокимлик хабарида.
 
Фожиа оқибатида фуқарга II-III АБ даражали 80% термик куйиши, термоингаляцион травма, куйиш шоки ўта оғир даражаси ташхиси қўйилади. Кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан 19 май куни соат тахминан 01:30 ларда РШТЁИМ Самарқанд филиалида вафот этади.
 
Мазкур ҳолатда жиноят аломатлари мавжуд еки йўқлигини аниқлаш мақсадида ЖКнинг 103-моддаси 1-қисми билан билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари Тойлоқ туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *